...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украина Европанинг порахўрлик авжига чиққан мамлакати деб тан олинди


11:36, 17.11.2016 Олам
 2 738

Мамлакатда порахўрликка қарши курашувчи олтита давлат ташкилоти мавжудлигига қарамай, Украинада коррупция кўрсаткичи Европа ва Ўрта Осиё мамлакатларидан юқори.

“Transparency International” коррупцияга қарши халқаро ташкилотининг тадқиқотлари натижасига кўра, Украина Европа ва Осиё қитъасида энг коррупциялашган давлат деб топилди. Бу ҳақда “Vz.ru” сайтида хабар берилди.

Рўйхат бўйича Ураина, нафақат Европа, балки Марказий Осиё давлатларини ҳам ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Россия, Арманистон, Босния ва Герцоговина, Литва, Молдова, Сербия мамлакатлари коррупция энг юқори даражада бўлган давлатлар қаторидан жой олди.
 
Сўров иштирокчиларининг 86 фоизи Украинада ҳукумат коррупция муаммосини ҳал қилишда кам этибор қаратаётганини айтган. Бу кўрсаткич Молдова давлатида 84 фоиз, Босния ва Герцоговинада 82 фоиз ҳамда Испанияда 80 фоизни ташкил қилди.
 
Украина Республикаси Бош прокуратурасининг маълумотларига қараганда, мамлакатдада сўнгги йиллар мобайнида порахўрлик 36 мартага ошиб кетган. Украина Ғарбга яқинлашиши учун бу масалани бартараф этиш ҳукуматнинг асосий вазифасига айланган. Мамлакатда порахўрликка қарши курашувчи олтита давлат ташкилоти фаолият олиб бормоқда.  
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Украина Порахўрлик Коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!