...
МЕНЮ
ONLINE TV

Малдив Республикасида янги президент иш бошлади


15:00, 24.09.2018 Олам
 1 586

Сайловда жами 89.2 фоиз сайловчилар овоз берган.

Кеча, 23 сентябрь куни Малдив Республикасида Президент сайловлари якунига етди. Мухолифат етакчиси Иброҳим Муҳаммад Солиҳ энг кўп овоз тўплаб, сайловда ғолиб бўлди.
 
Сайлов натижаларига кўра, умумий 89.2 фоиз сайловчилар овоз берган бўлиб, Солиҳ ўзининг энг яқин тақибчиси Абдулла Яминдан 16.7 фоиз кўп овоз тўплаган.
 
Маьлумот учун, Абдулла Ямин Малдивнинг олтинчи президенти бўлиб, мамлакатни 2013-2018 йилларда бошқарган. У раҳбарлик даврида мухолифатчиларни қамоққа олгани учун катта танқидларга учраган.
 
Президентликка тайинланган Солиҳ 1994 йилда биринчи марта парламентга сайланган бўлиб, Малдив Демократик Партиясининг шаклланишида асосий роль ўйнаган. У бошчилик қилган Малдив Сиёсий Ислоҳот Ҳаракати мамлакатда янги замонавий конституция қабул қилинишига олиб келган. Солиҳ, шунингдек, парламентнинг олий даражадаги аьзоси ва Махсус Мажлис вакили бўлиб келган.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Малдив Президент сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!