...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жамоатчилик фикри: “Путин сайловда 71,4 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлади”


13:51, 08.02.2018 Олам
 3 266

Бутун Россия жамоат фикрини ўрганиш маркази ҳозирдан амалдаги президент Владимир Путинга ғолибликни берган. Унга 71,4 фоиз респондентлар овоз беришга тайёр.

Жорий йилнинг 18 март куни бўладиган Россия президентлигига сайловда 80 фоиз сайловчи қатнишиш истагини билдирган. Бу бутун Россия жамоат фикрини ўрганиш марказининг ўтказган сўровлари натижасид маълум бўлди.
 
79,3 фоизи “қабул қиламан” жавобини берган. 11,7 фоиз одам ҳозирча бир қарорга келмаганлигини билдирган.
 
Замонавий Россия тарихида президентликка сайловда иштирок этишнинг энг юқори кўрсаткичи  2008 йилда қайд этилган эди. Унда 69,81 фоиз сайловчилар қатнашган.
 
Бутун Россия жамоат фикрини ўрганиш маркази ҳозирдан амалдаги президент Владимир Путинга ғолибликни берган. Унга 71,4 фоиз респондентлар овоз беришга тайёр.
 
Павл Грудининнинг номзодини 6,9 фоиз россияликлар қўлламоқда. Владимир Жириновскийни 5,7 фоиз аҳоли ёлаб овоз берса, Ксения Собчак номзодига 1,3 фоиз россияликлар овоз бериш истагини билдиришган.
 
Бутун Россия жамоат фикрини ўрганиш марказининг тахминича, қолган номзодларга бериладиган овозлар 1 фоиздан кам бўлиши мумкин.
Шерали Отабоев 

Теглар:Президент сайлови Россия Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!