...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ташқи савдо вазири 2 кунга Қирғизистонга боради


13:40, 08.02.2018 Жамият
 2 288

Ўзбекистон Қирғизистонга асосан табиий газ, текстиль ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Қирғизистонга ташриф уюштиради. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ташриф 2 кун давом этиши режалаштирилган. Учрашувлар давомида икки тарафлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилиши кўзда тутилган.
 
Ташриф давомида ҳукуматлараро музокаралар, хусусий сектор вакиллари билан учрашувлар, кооперация ва савдо шартномаларни амалга оширишни назарда тутувчи тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
 
Ўш вилоятининг чегара зонасида трансчегаравий савдо-сотиқни ривожлантириш имкониятини ўрганиш бўйича тадбирлар ўтказилади.
 
Айтиш керакки, 2017 йилда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўзаро товар айланмаси қарийб 254 миллион АҚШ долларига етган. Ўзбекистон Қирғизистонга асосан табиий газ, текстиль ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилмоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:Ўзбекистон-Қирғизистон Ташқи савдо вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар