Бадриддин Нуриддинович Абидов Тошкент автомобиль йўллари институти ва Тошкент давлат чет тиллар педагогика институтини тамомлаган.
Бадриддин Нуриддинович Абидов Тошкент автомобиль йўллари институти ва Тошкент давлат чет тиллар педагогика институтини тамомлаган. У рус, инглиз ва француз тилларини билади.
Бадриддин Абидов дипломатия, ташқи иқтисодий фаолият ва халқаро ҳуқуқ соҳасида катта тажрибага эга. Ўз фаолиятини 1992 йилда Тошкент автомобиль ва йўллар институтида стажёр-изланувчи сифатида бошлаган. 1993 йилдан 2013 йилгача Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик миссиялари таркибида турли лавозимларда ишлаган. Хусусан, 2003 йилдан 2013 йилгача Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий ваколатхонасида 1-котиб, Ваколатхона раҳбари вазифасини бажариб келган. 2014 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказининг Инсон ҳуқуқлари бўйича халкаро ҳамкорлик бўлими мудири этиб тайинланди. Кейинчалик “Ўзпахтасаноатекспорт” холдинг компанияси Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, 2016-2018 йилларда эса Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармаси биринчи котиби, Европа Иттифоқи ва НАТО тузилмалари билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи вазифаларида фаолият олиб борган.
Вазир ўринбосарига Ўзбекистон Республикаси Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши бўйича масалаларни олиб бориш, шунингдек, ташқи савдода божхона ва тарифларни тартибга солиш, импортни оптималлаштириш, транспорт коридорларини ривожлантириш ва экспорт йўналишларини диверсификация қилиш вазифалари юкланган.