
“Ўзтрейд” акциядорлик жамиятига янги раҳбар тайинланди.
Маълумот ўрнида, Дониёр Қодиров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Ўзагроэкспотрбанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Маълумот учун, “Ўзтрейд” АЖ 2017 йил 26 майдаги Президент қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш бўйича янги бозорларни излаш ва ўзлаштириш ҳисобланади.