...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ташқи савдо вазирлиги тузилмаси ўзгарди


18:54, 29.11.2018 Жамият
 2 401

Ташқи савдо вазирнинг яна бир ўринбосари пайдо бўлди.

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
 
Фармонга мувофиқ Ташқи савдо вазирлигининг таркибига бир қатор ўзгаришлар киритилди. Унга кўра,  Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши масалалари бўйича вазир ўринбосари лавозими жорий этилди. Шунингдек, иккита янги бошқарма ташкил этилиши назарда тутилмоқда. Вазирликнинг марказий аппарати ходимлар иш ўринлари сони 82 гача кенгайтирилди, шу кунгача тузилмага кўра ташкилот таркибида 67 нафар ходим эди.
 
Вазирнинг янги ўринбосарига Ўзбекистон Республикаси Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши бўйича музокара гуруҳи раҳбарлиги, шунингдек, ташқи савдода божхона ва тарифларни тартибга солиш, импортни оптималлаштириш, транспорт коридорларини ривожлантириш ва экспорт йўналишларини диверсификация қилиш вазифалари юклатилган.
 
Фармонга кўра, вазирлик 2018 йил охиригача, яъни бир ой ичида янги таркибий тузилмаларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириши лозим.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ташқи савдо вазирлиги Президент фармони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар