...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиянинг яна бир шаҳридан Тошкентга парвозлар амалга оширилади


19:28, 29.11.2018 Олам
 2 315

Тошкентга очилаётган йўналиш бундан уч йил аввал тўхтатилганди.

Жорий йил 11 декабрдан Россиянинг Волгоград шаҳридан Тошкентга парвозлар йўлга қўйилади. Уч йил аввал тўхтатилган йўналишни “Уральские авиалинии” авиакомпанияси қайта очяпти.
 
Дастлабки У6-2669 рейси Волгограддан соат 5:35 да кўтарилади, 11:00 да ортга қайтади.
 
Бир томонлама чипта нархи 10 240 рублга тенг.
 
Маълумот ўрнида, “Уральские авиалинии” шу йилнинг ўзида Анапу, Волгоград, Ростов-на-Дону ва Сочи шаҳарларидан Тошкентга доимий рейсларни йўлга қўйди.
 
Аввалроқ, Россиянинг икки авиакомпанияси Ўзбекистоннинг Фарғона ва Наманган шаҳарларига доимий парвозларни йўлга қўйиши ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Волгоград-Тошкент Парвоз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!