...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олтин рейс: Дунёнинг энг қиммат авиапарвозлари ҳақида нималарни биламиз?


19:32, 05.05.2018 Бу қизиқ
 5 345

“Форбес” журнали энг қиммат авиапарвозлар рўйхатини тузди.

“Йўл азоби – гўр азоби”.  Аммо ҳозирги замонда чўнтагингизга қараб йўл азобини енгиллаштира оласиз. Узоқ масофаларга сафар асносида ҳеч қандай қийинчилик ҳис этмаслигингиз учун барча имкониятлар муҳайё.
 
АҚШда чоп этиладиган “Форбес” журнали тузган энг қиммат авиапарвозлар рўйхатига кўз югуртириб, бунга ўзингиз ишонч ҳосил қилинг.
 

Мазкур класс Абу-Даби – Лондон – Абу-Даби рейси. Люкс парвоз бориш-келиш билан “атиги” 37 515 долларга тушади. Рейслар A-380 самолётида амалга оширилади. Ҳаво лайнерида ўзингизни беш юлдузли меҳмонхонада ҳис қиласиз. Икки кишига мўлжалланган кабинада учта бўлма мавжуд: ўриндиқ, стол ва телевизори бор бўлма, икки кишилик каравотли ётоқхона ҳамда душ кабинаси бор ваннахона. Кабинага алоҳида ходим хизмат кўрсатади, овқатларни эса “қўли гул” махсус ошпаз тайёрлайди.
 

Рейслар Сингапур – Нью-Йорк, Нью-Йорк – Франкфурт ва Сингапур – Лондон йўналишларида амалга оширилади. Франкфуртдан Нью-Йоркка бориб-келиш чиптаси 8015 доллар туради. Агар қўшни люкс класс бўш бўлса, ўртадаги тўсиқ олиб ташланади ва шу тариқа кабина майдони икки баравар кенгаяди.Мазкур класс машҳур брендларнинг мубталолари учун айни муддао: парвоз пайтида тансиқ таомлардан олдин Dom Perignon шампан виноси берилади, таомлар эса Givenchy идишларида тортилади, пижама ва чойшаблар ҳам ушбу француз брендига тегишли. Ваннахонада эса Salvatore Ferragamo косметика воситалари мавжуд.
 
Сайёҳларга 16 кун ва ундан кўпроқ муддатга мўлжалланган сафарлар таклиф этилмоқда. Масалан, истаганлар 24 кун давомида ер юзини айланиб чиқишлари мумкин. Авиасайёҳлар Сиэтл, Токио, Пекин, Истанбул, Санкт-Петербург, Марокаш ва Нью-Йоркка боришиб, Мальдив оролларида ҳордиқ чиқаришади, Танзанияда ёввойи табиат қўйнида бўлишади. Бундай саёҳат икки кишига 119 минг долларга тушади. Бу нархга парвоздан ташқари саёҳат асносида Four Seasons меҳмонхоналарида яшаш, овқатланиш ва экскурсиялар ҳам киради. Рейс Boeing 757 самолётида амалга оширилади.
 
Сайёҳларни ҳар бир мамлакатда қизиқарли дастурлар кутмоқда. Айтайлик, Истанбулда ҳақиқий турк ҳаммомига боришади, Босфор бўғозида сайр қилишади ва қуёш ботишига гувоҳ бўлишади. Танзанияда эса махсус автомобилда шерлар ва оҳуларни яқиндан томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.
 
Мазкур класс Япония авиакомпаниясининг Токио – Лос-Анжелес, Токио – Сингапур ва Токио – Франкфурт йўналишларида парвоз қиладиган Boeing 777-300ER лайнерларида мавжуд. Токио – Лос-Анжелес йўналишида бориш-келиш чиптаси 21 140 доллар туради.
 
Биринчи класс энг аввало аэропортдан тўппа-тўғри музокараларга йўл оладиган ишбилармон кишиларга мўлжалланган. Кийимлари ғижим бўлмаслиги учун гардероб ўрнатилган, алоҳида телефон линияси ва 23 дюймли LCD монитор ҳам уларнинг хизматида. Йўловчиларга японча таомлар таклиф этилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Авипарвозлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!