...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бошлиқ, бизни калтакланг!”


19:19, 05.05.2018 Олам
 5 811

Ишда юклатилган вазифани бажара олмасангиз, раҳбарингизга шундай дея оласизми?

Бошлиқ, бизни калтакланг! Ишда зиммангизга юклатилган вазифани бажара олмасангиз, раҳбарингизга шундай дея оласизми? Афсуски, айбига камдан-кам одам иқрор бўлади.
 
Аммо Хитойдаги риэлторлик фирмасида меҳнат қилаётган эркаклар ўзларига берилган топшириқни уддасидан чиқа олмагач, бошлиқларидан ўзларини қаттиқ калтаклашини сўрашди.
 
Синхуа ахборот агентлигининг ёзишича, улар шу йўл орқали ишга янада масъулиятли бўлишини билдиришган.
 
Фирма раҳбари ҳам ходимларининг бошини эгиб, илтимос қилаверганидан кейин уришга тушган. Қўл остидагиларни қаттиқ дўппослаганидан сўнг раҳбар аёл бир четга ўтиб, кўз ёш тўккан.
 
Ушбу ҳолат видеога олиниб, интернетга жойлаштирилгач, Хитой ҳукумати раҳбар аёлни ишдан олди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!