Ички ишлар вазирлиги Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши ташаббуси билан “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди.
Жумладан, Ички ишлар вазирлиги Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши ташаббуси билан Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Тошкент шаҳар ўқув марказида “Жасорат ва матонатингиз - биз учун ибрат” мавзусида “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Ўқув марказида бошланғич тайёргарликдан ўтаётган тингловчилар билан ички ишлар органларида узоқ йиллар бенуқсон хизмат қилган устозлар, Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар Кенгаши аъзоларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида тингловчилар байрамга бағишлаб тайёрлаган чиқишлари орқали фахрийлар эҳтиром кўрсатиб, уларни Хотира ва қадрлаш куни билан қутлашди.
ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари, истеъфодаги генерал-майор Бахтиёр Сиддиқов, истеъфодаги полковник Ўткир Жўраев ва бошқалар тадбирда сўзга чиқиб, Ўзбекистонда ёшлар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланишга, юрт тинчлиги ва халқ манфаатлари йўлида фидоийлик ва садоқат билан хизмат қилишга чақиришди
Шунингдек, генерал-майор Бахтиёр Сиддиқов Мустақиллик йўлида ИИВнинг кўплаб ходимлари жароҳат олиб, ҳалок бўлганлиги шунингдек, Андижон, Фарғона ва Тошкент воқеалари юз берган вақтларда Ўзбекистонга қарши четдан кўплаб хиёнатлар бўлганини таъкидлади.
Ёшлар эса фахрийларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этиб, зарур маслаҳатлар олишди.