Алексей Москва марказида қўлга олингани хабар қилинмоқда.
Бугун, 5 май куни Россия Тараққиёт партияси етакчиси, мухолифатчи Алексей Навальний ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, у Москва марказида маҳаллий вақт билан 14:00да ноқонуний намойишлар ўтказишни бошлаган.
Унинг чақириқларига майдонда анчагина одам тўплангач, полиция ходимлари етиб келиб тўпланганларни огоҳлантирган ва Навальнийни ҳибсга олган.
Москва расмийлари унинг акцияларини “фитна”, деб баҳолаб, аҳолини унга эргашмасликка чақирган.
Майдонда тўпланганларнинг аксарияти “У бизга шоҳ эмас” ёзуви мавжуд баннерларни кўтариб олган ҳолда акцияда қатнашгани айтилмоқда.
Россия маҳаллий нашрлари эса ушбу шиор амалдаги Президент Владимир Путинга қаратилганини ёзишмоқда.
Таъкидлаш керакки, бундай намойишлар россиянинг фақатгина Москва эмас, Твер, Екетеринбург, Красноярск ва Якутск каби ўлкаларида ҳам давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Навальний охирги марта 2017 йил сентябрь ойида ҳибсга олинган эди.

Темур Назаров