Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатга 1,4 миллион меҳнат мигранти келган.
Маълумотларга кўра, 2018 йилнинг биринчи чорагида 10 минг 980 нафар чет эл фуқароси Россия Федерацияси ҳудудидан маъмурий тартибда чиқариб юборилган.
Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатга жорий йил 1,4 миллион меҳнат мигранти келган. Бу ўтган йил шу вақтга нисбатан 6,2 фоизга кам.