Наргизнинг энг яқин дўсти унинг саломатлиги борасида маълумот берди.
Бугун, 5 май куни Наргизнинг яқин дўсти ва продюсери Максим Фадеев унинг саломатлиги тўғрисида маълумот берди.
Таъкидланишича, хонанда жиддий шамоллаган. Аммо Фадеев хавотирланишга ўрин йўқлиги, Наргиз ҳозирда шифокорлар назоратида эканини билдирган.
Охирги кунлардаги шифокорлар хулосасига кўра, унда шамоллашнинг жиддий аломатлари қайд этилмаган.
Фадеев, шунингдек, Наргиз саломатлигини тиклаб, яна мухлислари учун хизмат қилишга отланишини маълум қилган.
Маълумот ўрнида, хонанда 1970 йил 6 октябрда Тошкентда туғилган. Ҳозирда Россия пойтахти Москва шаҳрида истиқомат қилади.