Айни вақтда ўғирланган буюмлар қиймати аниқланяпти ва текширув ўтказиляпти.
Пенкин Москва марказидаги кафелардан бирида ўтирган, сўнг чиқиб, кафе олдидаги скамейкада ухлаб қолган. Маълум вақтдан кейин уйғонганда хочли тилла занжири, тилла узуги, Saint Honore қўл соати ва iPhone X телефони йўқлигини пайқаган.
Айни вақтда ўғирланган буюмлар қиймати аниқланяпти ва текширув ўтказиляпти.
Пенкиннинг ўзи ўғирлик ҳақидаги маълумотни инкор қилган.
“Бу нима сафсатабозлик. Ҳеч нима бўлгани йўқ. Ўзим ҳақимда қанчалар кўп қизиқарли маълумотлар эшитаман-а. Аҳмоқлик”, деган хонанда.