Хонанда саломатлиги борасида ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар қолдирган.
“Биринчи навбатда, мен мухлислардан узр сўрайман. Тўсатдан саломатлигим ёмонлашгани боис Владимирдаги концертим бекор қилинади. Албатта, сотиб олинган билетлар қайтарилади. Мен бундай вазият келиб чиққанидан жудаям афсусдаман, лекин инсон саломатлигида кутилмаган касалликлар учраб туради ва мен ҳам бундан мустасно эмасман.
Мен, албатта, сизлар учун яна қайтаман. Сизлардан тезроқ тикланишимни тилашингизни илтимос қиламан. Мен сизларни жудаям яхши кўраман ва узоқ куттирмасдан сизлар билан яна ажойиб тадбирларни давом эттираман, деб умид қиламан”, деб ёзади Наргиз.
Таъкидлаш керакки, хонанда қандай касаллик билан оғриб қолгани ёки бунинг қанчалик жиддийлиги ҳақида ҳеч нарса демаган.
Шунингдек, Наргиз Зокирова Россиянинг Орёл, Курск, Воронеж ва Белгороддаги концертлари бир ой муддатга кечиктирилишини маълум қилган.
Маълумот ўрнида, хонанда 1970 йил 6 октябрда Тошкентда туғилган. Ҳозирда Россия пойтахти Москва шаҳрида истиқомат қилади.