Ушбу ташкилот Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган.
Кеча, 27 апрель куни Адлия вазирлиги томонидан “Мулоқот” жамоат бирлашмаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.
Хабарга кўра, мазкур ташкилотнинг асосий мақсади ташкилот аъзоларининг фуқаролик, маънавий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳисобланади.
Вазирлик томонидан “Мулоқот” жамоат бирлашмаси ижрочи директори Сафаров Ёрқул Ҳалиловичга ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топширилди ва ташкилотнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тиланди.
Маълумот ўрнида, ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва хаётнинг бошқа сохаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш–иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилма– жамоат бирлашмаси саналади.

Темур Назаров