...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Россияга шарт қўйди


09:40, 28.04.2018 Олам
 12 852

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Россияга нисбатан муносабатларнинг даражасини таъкидлаб ўтди

Кеча, 27 апрель куни Белгия пойтахти Брюсселда НАТОга аъзо давлатлар  Ташқи ишлар вазирларининг конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.
 
Ушбу конференция янги тайинланган АҚШ Давлат котиби Майк Помпео учун лавозими бўйича халқаро даражадаги дастлабки чиқишлардан бири бўлди, дейиш мумкин.
 
Конеференция давомида Бош котиб Россия ва АҚШ муносабатларига тўхталиб ўтган:
 
“Биз Россиядан демократик дунёга қўшилишдан бошқа ҳеч нарса хоҳламаймиз. Биз руслар билан алоқаларни яхшилашга тайёрмиз. Аммо демократик дунёга қўшиладими ёки йўқ, буни уларнинг ўзи ҳал қилади. Биз, ҳамма НАТО мамлакатлари биргамиз ва Россиянинг хавфли ташаббусларига қарши ҳар бир мамлакат ўзига хос йўл топиши керак”.
 
Эслатиб ўтамиз, дунёнинг етакчилари бўлган G7 мамлакатлари Россияга қарши янги санкция жорий қилишни режалаштираётганини хабар қилган эдик.
Темур Назаров

Теглар:Помпео Россия АҚШ демократия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!