Икки аэрапортнинг ўртасидаги масофа 80 километрни ташкил этади.
Унга кўра, Aruba Airlines’нинг ушбу парвози атига саккиз дақиқа давом этади. Чипталарнинг бошланғич баҳоси 200 АҚШ долларга тенг.
Аруба ороли ва Пунто Фижо шаҳри ўртасидаги масофа 80 км бўлиб, илк парвоз 18 май куни Bombardier CRJ-200LR самолётида амалга оширилди.
Парвозлар ҳафтада икки марта: душанба ва жума кунларига режалаштирилган.
Бундан аввал Германия ва Швейцария ўртасидаги 8 дақиқалик авиарейслар энг қисқа халқаро авиапарвоз ҳисобланар эди. Аммо уларга талаб кам бўлгани сабаб 2017 йилда тўхтатиб қўйилган.