...
МЕНЮ
ONLINE TV

Венесуела президенти Мадуро иккинчи муддатга қолмоқчи


14:25, 25.01.2018 Олам
 1 474

Мамлакатдаги қийин иқтисодий вазиятда, Николас Мадуро яна бир муддатга президентлик лавозимида қолмоқчи

Мамлакат ҳукумати сайловларнинг муддатидан олдин ўтказилишини АҚШ ва Европа иттифоқининг босими натижаси эканлигини айтди.
 
Венесуела президенти Николас Мадуро расмий равишда Ягона социалистик партия номзоди сифатида сайловда иштирок этишини билдирди, бу ҳақда “INTERFAX.RU” сайти хабар берди.
 
“Мен ишчи синф топшириқларини бажарувчи номзод бўламан”, деб эълон қилди у давлат телевидениясидаги чиқишида. Олдинроқ, Мадуро агарда партия ва аҳоли талаб қилса иккинчи муддатга қолишга тайёрлиги ҳақида баёнот берган эди.
 
Венесуэланинг таъсис этилган миллий мажлиси шу йил охирида бўлиши керак бўлган сайловларни муддатидан олдин - 30 апрелгача ўтказишга қарор қилди. Мамлакат ҳукумати вакилининг хабар беришича, бу қарорни қабул қилишга уларни АҚШ ва Европа иттифоқи мажбур этган.
 
Маълумот учун, Николас Мадуро 2013 йил Уго Чавес вафотидан сўнг, Венесуела президенти этиб сайланган эди. 
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Николас Мадуро Венесуела 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!