Президентга суиқасд уюштиришда айбланиб олти нафар террорчи ҳибсга олинган.
“Президент Мадуро жабрланмади. Афсуски, етти нафар ходим жабрланди”, деган мамлакат Алоқа вазири Хорхе Родригес.
Президентга ҳужум портлагичлар ўрнатилган учувчисиз аппарати орқали амалга оширилган. Мадуро боливар гвардияси ташкил этилганининг 81 йиллиги муносабати билан нутқ сўзлаётганда ҳаракатга келтирилган. Вазирнинг сўзларига кўра, дронлар йўқ қилинган.
Президентга суиқасд уюштиришда айбланиб олти нафар террорчи ҳибсга олинган.
Венесуэла Ташқи ишлар вазири Хорхе Арриасе дастлабки текширувлар АҚШ ва Колумбия ушбу воқеага алоқадор эканини кўрсатяпти, деб маълум қилган.
Шу билан бирга, Венесуэланинг ““Фланелли аскарлар” миллий ҳаракати” қуролли гуруҳи Николас Мадурога қилинган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.