Мадуро ўз чиқишида ҳарбийлардан Сантоснинг режаларига тўсқинлик қилишни сўраган.
“Хуан Мануэл Сантос бошчилигидаги Колумбия ҳукумати икки мамлакат ўртасида қуролли можаро келтириб чиқариш учун ҳам Колумбия, ҳам Венесуэла ҳудудида ҳарбий ҳарактердаги қатор актларни тайёрлаяпти”, дейди Мадуро.
Маълумотларга кўра, Мадуро ўз чиқишида ҳарбийлардан Сантоснинг режаларига тўсқинлик қилишни сўраган.
Охирги вақтларда расмий Богота ва Каракаснинг бир-бирини айблаши кўпайган. Колумбия ва унинг раҳбари Венесуэла ҳукумати ҳамда шахсан Мадурони мухолифатни қувгани ва ижтимоий сиёсатнинг ҳалокатга учрагани учун кескин танқид қилиб келади.