Шу кунгача Ўзбекистон каратэ, таэвкондо WTF, енгил атлетика, “Rowing & Canoe” федерацияларига янги раҳбарлар сайланган эди.
Шу кунгача Ўзбекистон каратэ, таэвкондо WTF, енгил атлетика, “Rowing & Canoe” федерацияларининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциялари ташкил қилиниб, ташкилотларга янги раҳбарият сайланди ва улар олдига янги вазифалар белгилаб берилди.
Шундай конференциялардан бири бугун, 26 май куни Ўзбекистон стол тенниси федерацияси билан ўтказилиниб, ташкилотга янги президент сайланди.
Унга кўра, собиқ спортчи, мураббий, шу кунгача стол тенниси федерациясида бош котиб лавозимида фаолият юритиб келаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Саида Саидикромовна Маҳмудова номзоди ташкилот раҳбарлигига таклиф этилиб, делегатлар бир овоздан унинг номзодини қўллаб-қувватлади. Шу тариқа, Саида Маҳмудова Ўзбекистон стол тенниси федерацияси президенти этиб сайланди.
“Бу ерда ўтирганларнинг деярли барчаси билан танишмиз, бирга ишлаганмиз. Умид қиламанки, ҳамжиҳатликда ўзбек стол теннисининг мавқеини янада юқориларга кўтарамиз. Ўзимга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан ва бунинг учун бор кучимни беришга тайёрман”, деди Саида Маҳмудова.