...
МЕНЮ
ONLINE TV

Голландлар Наманганда гул етиштиришга инвестиция киритиш ниятида


15:43, 10.09.2018 Жамият
 2 590

Ўзбекистон истиқболли бозор, юқори сифатли лолалар етиштириш учун иқлим шароити қулай минтақа сифатида баҳоланяпти.

Нидерландиянинг Ligthart Bloembollen V.O.F. компанияси Наманган вилоятида Лола гули илдизпоясини етиштиришга инвестиция киритиш ниятида. Бу ҳақда компания раҳбари Ян Лийтхарт маълум қилди.
 
Фермернинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда қулай инвестицион муҳитни яратиш борасида олиб борилаётган ишлар компанияларнинг мамлакатга инвестиция киритишларини ижобий қайта кўриб чиқишларига сабаб бўляпти.
 
“Олиб борилаётган ишлар биз учун жуда муҳим. Ҳамда Ўзбекистонда бизнес юритиш имкониятларига бошқача назар солишга имкон беряпти”, деди Ян Лийтхарт.
 
Компания раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон истиқболли бозор, юқори сифатли лолалар етиштириш учун иқлим шароити қулай минтақа сифатида баҳоланяпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Наманган Нидерландия лола 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар