...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сешанба куни об-ҳаво қандай бўлишини билиб олинг


16:05, 10.09.2018 Бу қизиқ
 2 948

11 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълум бўлди.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 11 сентябрь куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво харорати кечаси +14…+16, кундузи +31…+33 даража бўлади.  Шамол тезлиги 3-8 м/сга эсади.

Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +29...+34 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12…+17 даражада кундузи +29…+34 даражада, шамолнинг тезлиги эса 3-8 м/сда бўлиши кузатилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +14...+19,  кундузи +30…+35 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +28...+33 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.

Қамчиқ довони ва Чимён тоғлари бироз салқин бўлиб, ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи эса +20...+25 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Маржона Жуманова

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!