...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эр хотинини ФҲДЁ биносида пичоқлади


16:11, 10.09.2018 Жамият
 14 243

Ўзаро келишмовчилик мудҳиш якунланди.

Жорий йил 5 сентябрь куни соат 10:00 ларда Фарғона вилояти, Данғара тумани, Доимобод қишлоғида яшовчи эр хотинини пичоқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
1992 йилда туғилган Илҳом (исмлар ўзгартирилган) турмуш ўртоғи 1993 йилда туғилган Саида билан никоҳ шартномасини бекор қилиш учун туман ФҲДЁ бўлими биносига келган.
 
Ўзаро келишмовчилик натижасида ёнида бўлган пичоқ билан турмуш ўртоғига турли хил тан жароҳатлари етказиб, қасддан ўлдирган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Илҳомга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Данғара тумани Қотиллик ФҲДЁ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар