...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чирчиқда маишатбозлик қотиллик билан тугади


14:26, 05.01.2019 Жамият
 8 993

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Кеча, 4 январь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида икки кишининг маишатбозлиги қотиллик билан якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Шаҳарнинг 9-микрорайонида яшовчи Г.Х. (исмли аёл)нинг уйида расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи Р.А ўз таниши М.Д. билан биргаликда спиртли ичимлик ичиб ўтирган. Шу орада улар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.
 
Оқибатда Р.А. танишининг бошига қўл-оёқлари билан уриб-тепиб жароҳат етказиши натижасида М.Д. воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.А. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Чирчиқ шаҳри Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар