...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уч яшар набирасини тириклайин кўмган аёл суд қилиняпти


18:19, 06.12.2018 Олам
 14 381

Мазкур шов-шувли иш бўйича ҳукм келаси ҳафта ўқиб эшиттирилади.

Тожикистоннинг Хатлон вилояти судида Жами туманида яшовчи 58 ёшли Хожарой Ашуровага нисбатан очилган жиноий иш кўриб чиқиляпти. Аёл жорий йил сентябрь ойида уч ёшли набирасини тириклайин кўмиб юборишда айбланяпти. Бунинг сабаби номаълум – аёл сукут сақлаяпти.
 
Аёл Тожикистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан айбланяпти. Агар суд уни айбдор деб топса, Хожарой Ашурова 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
 
Мазкур шов-шувли иш бўйича ҳукм кейинги ҳафта ўқиб эшиттирилади.
 
Келаси суд мажлисида давлат айбловчиси ва судланувчи адвокати тингланади, сўнг судланувчига сўнгги сўз айтиш имконияти берилади.
 
Мазкур иш бўйича тергов давомида Жами тумани Ифтихор қишлоқ жамоатида яшовчи 58 ёшли Хожарой Ашурова 12 сентябрь куни набирасини тириклайин кўмиб юборгани аниқланган. Боланинг жасади олти кун ўтиб топилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тожикистон Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!