Гавҳар Алимова Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари ҳисобланади.
Самарқанд вилояти Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, Регламент ва одоб комиссияси раисининг ўринбосари Гавҳар Алимова Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб сайланди.
Эслатиб ўтамиз, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, ўз навбатида, вилоят ҳокимининг ўринбосари ҳам ҳисобланади.