...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар сайланди


16:22, 10.12.2018 Жамият
 7 203

Дилафруз Қосимова Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳудудий бўлими раҳбари сифатида фаолият юритган.

Бугун, 10 декабрь куни Фарғона вилоятида хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
 
Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева иштирок этди, деб хабар бермоқда ЎзА.
 
Конференция иши якунида Дилафруз Қосимова Фарғона вилояти хотин-қизлар қўмитасининг раиси лавозимига сайланган.
 
Маълумот учун, Дилафруз Қосимова шу кунгача Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Фарғона вилоят бўлими раҳбари вазифасида фаолият олиб борган.
 
Эслатиб ўтамиз, Хотин-қизлар қўмитасининг вилоятлардаги бўлинмалари раҳбарлари ўша вилоят ҳокимининг ўринбосари ҳам ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хотин-қизлар қўмитаси Фарғона вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар