Туманлардан ташқари вилоятдаги катта шаҳарларда ҳам шу ҳол кузатилган.
2018 йил 17 ноябрь куни Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссияси ҳамда Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Комиссияси 1-минтақавий Ишчи гуруҳ томонидан Республика Комиссияси ҳамда Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг 2017 йил 12 декабрь кунги Қўшма қарори ижроси, вилоятда жорий йилнинг ўн ойида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, таҳлил этилаётган йўналишда секторлар фаолияти ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги тўғри йўлга қўйилмаганлиги натижасида вилоятда қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, одам ўлими билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси каби оғир жиноятлар сони Фарғона, Қўқон, Қувасой, Марғилон шаҳарлари, Олтиариқ, Қува, Бувайда, Боғдод, Бешариқ, Қўштепа, Тошлоқ, Сўх, Риштон, Фарғона, Фурқат туманларида ошган.
Бундай нохуш статистик манзаранинг сабаблари таҳлил этилар экан, аксарият ҳолларда жиноятлар содир этилишига оилавий муносабатларнинг кескинлашуви, фуқаролар иқтисодий ҳолатининг ёмонлашуви, қолаверса, маҳалла ва жамоатчиликнинг нотинч оилаларга нисбатан лоқайдлиги сабаб бўлаётганлиги қайд этилди.
Шунингдек йиғилишда таълим муассасалари, Ёшлар иттифоқи, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ва бошқа мутасадди идоралар фаолияти ҳам кутилган натижаларни бермаганлиги қайд этилди. Жумладан, вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар умумий жиноятларнинг қарийб учдан бирини (38,3%) ташкил этган.
Кўнгилочар масканларида тунги вақтларда вояга етмаганларнинг бўлганлиги аниқланиб, уларнинг катта қисми мактаб ўқувчилари эканликлари қайд этилди.

Суннатилла Абдуллаев