...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вестминстер университети ходими Республика даражасидаги мактабга раҳбар бўлди


19:48, 17.11.2018 Жамият
 4 559

Республика бизнес ва бошқарув олий мактаби Президентнинг Қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети декан муовини Рустам Рамзович Абдураупов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Президентнинг Қарорига мувофиқ ташкил этилган Абу Райҳон Беруний номидаги Республика бизнес ва бошқарув олий мактабига раҳбар бўлиш таклифини қабул қилди.
 
Рустам Абдураупов 1985 йил июль ойида туғилган. 2005 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиини механизациялаш муҳандислари институтини ва 2007 йилда Тошкент молия институтини тамомлаганидан сўнг ўзининг илмий – тадқиқот фаолиятини Денвер университети (АҚШ) ва Вагенинген университетида (Нидерландия) давом эттирган.
 
Янги директор раҳбарлигида олий мактаб жамоаси РББОМга юклатилган вазифаларни бажаришни ният қилган. Халқаро тажрибани фаол жорий этиш, етакчи фан-таълим муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда.
 
Шу билан бирга, double degree (қўшалоқ диплом) магистратура дастурларини аккредитация қилиш бўйича режалар қисқа муддатда амалга оширилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Рустам Абдураупов Бизнес ва бошқарув олий мактаби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар