Худак Ўзбекистон билан энг муҳим йўналишлардаги ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирди.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, делегация Тошкент шаҳрида туризм соҳасида бўлиб ўтадиган Биринчи Халқаро инвестиция форумида иштирок этади.
ЕИБ вице-президенти Худак банк Ўзбекистон билан энг муҳим йўналишлардаги ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирган. Унинг фикрича, туризм мамлакат иқтисоди учун муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.
Маълумот учун, Европа инвестиция банки 1958 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг устав капитали 232,393 млрд еврога тенг. Банкнинг бош қароргоҳи Люксембургда жойлашган.