...
МЕНЮ
ONLINE TV

Музокаралар серияси: АҚШнинг “Толибон” вакиллари билан навбатдаги учрашуви


18:58, 17.11.2018 Олам
 3 955

Вашингтон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича “Толибон” ҳаракати билан музокараларни фаоллаштирмоқда

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Қатар пойтахти Доҳада “Толибон” ҳаракати вакиллари билан музокара ўтказди.
 
Афғон маҳаллий манбаси ҳисобланган “TOLOnews” маълумотларига кўра, ўзаро музокарада асосий эътибор асирларни айирбошлаш ва музокаралар жараёнига доир аниқ механизм ташкил этиш масалаларига қаратилган.
 
Таъкидлаш жоизки, Халилзоднинг Қатарга мазкур ташрифи сўнгги ойдаги иккинчиси бўлди. Маълумот учун, яқин кунларда Залмай Халилзоднинг мазкур музокара натижаларини Афғонистон раҳбариятига етказиш мақсадида Қобулга ташриф буюриши кутилмоқда 
Умаров Бобурмирзо

Теглар:Қатар Толибон АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!