Ижтимоий тармоқларда эса “тадбиркорларнинг 80 фоиз дўконлари ёпиб қўйилди”, “энди бундан буён текшир-текшир бошланди” мазмундаги фикр-мулоҳазалар билдирилганди.
Қўмита назорат тадбири давомида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан ноқонуний равишда савдога қўйилган умумий қиймати қарийб 308 млн. сўмлик 66 та маиший техника воситалари, 7,8 мингта уяли алоқа ва аксессуарлар Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси”нинг 176-моддасига асосан масала қонуний ҳал бўлгунига қадар вақтинчалик олиб қўйилганини маълум қилганди
Ижтимоий тармоқларда эса “тадбиркорларнинг 80 фоиз дўконлари ёпиб қўйилди”, “энди бундан буён текшир-текшир бошланди” ёки “товарлар ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан олиб қўйилди ва эртага қайтарилмайди” каби мазмундаги нотўғри фикр-мулоҳазалар билдирилганди.
Давлат солиқ қўмитаси қўшимча тарзида уларга қуйидагича изоҳ билдирди.
“Малика” савдо мажмуасида жами 205 та савдо дўкони мавжуд бўлиб, 2018 йил 15 ноябрь куни уларнинг 80 фоиздан ортиғи, яъни барча ҳужжатларга эга, қонуний йўл билан ишлаётган савдо дўконлари ўз фаолиятини одатдагидек давом эттирмоқда.
Назорат тадбири давомида ҳужжатсиз сотилаётган товарларни вақтинча олиш юзасидан барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди. Жумладан, товарни олиш далолатномаси (унда аниқ рўйхат келтирилган), унинг нусхаси ҳуқуқбузарга тақдим этилган.
Савдодан олинган товарлар сақлаш учун махсус дўконларга топширилиб, уларнинг бутлигини таъминлаш бўйича аниқ масъул шахсларга жавобгарлик юклатилган.
Ушбу ҳуқуқбузарлар камчиликларни бартараф этса, яъни 1 ойлик муддат давомида ўз фаолиятини қонуний асосда йўлга қўйса, улар учун ҳеч қандай жарималар қўлланилмаган ҳолда, олиб қўйилган товарлари қайтариб берилиши суд орқали ҳал этилади. Бу борада тегишли ишлар бошлаб юборилган”, дейилади Қўмита изоҳида.
Давлат солиқ қўмитаси таъкидлашича, ўз фаолиятини қонун доирасида олиб бораётган ва солиқларни ўз вақтида тўлаб келаётган тадбиркорларга ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди, уларнинг фаолияти ортиқча текширилмайди.