...
МЕНЮ
ONLINE TV

Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосарлари ишдан олинди


12:48, 27.12.2018 Жамият
 9 184

Аввалроқ, Беҳзод Мусаев Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шу куннинг ўзида қўмитада Мусаевда ташқари бирданига 4 та лавозим ўзгаришлари қайд этилди.
 
Аввал хабар берилганидек, Иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Мубин Мирзаев ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
 
Шунингдек, Ҳотамбек Анварович Шокиров, Баҳодир Тўхтамишевич Туробов, Мирзиёд Мирвиҳидович Маҳкамов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимларига тайинланганлар.
 
Шу кунгача Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Эркин Файзиевич Гадоев лавозимидан озод этилган. 

Теглар:Давлат солиқ қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар