Хўш, якка тартибдаги тадбиркорларга оид солиқ маъмуриятчилиги бўйича киритилган ўзгартиришлар нималардан иборат? Қуйида бунга жавоб топасиз.
Хўш, якка тартибдаги тадбиркорларга оид солиқ маъмуриятчилиги бўйича киритилган ўзгартиришлар нималардан иборат? Қуйида бунга жавоб топасиз.
Якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йил 1 январдан бошлаб бир календарь йилда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми миқдорига қараб, жумладан:
- 100 млн сўмгача, қатъий белгиланган солиқни;
- 100 млн сўмдан 1,0 млрд сўмгача ташкил этганда, 4 фоизлик ставкада ягона солиқ тўловини;
- 1,0млрд сўмдан ошганда юридик шахслар томонидан тўланиши назарда тутилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайдилар.
Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини амалга ошириш доирасида қуйидаги солиқ ва тўловларни ҳам тўлайдилар:
1) божхона тўловлари;
2) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
3) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ — сув ресурсларидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилганда;
4) акциз солиғи — акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарилганда;
5) ягона ижтимоий тўлов;
6) давлат божи;
7) автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим.
Қатъий белгиланган солиқ – амалга оширилаётган фаолият тури ва ҳудудига қараб, белгиланган қатъий солиқ суммаси миқдорида фаолият юритаётган ойнинг 10-санасига қадар маҳаллий бюджетга тўланади.
Фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар қатъий белгиланган солиқни фаолиятнинг ҳар бир тури учун мазкур турдаги фаолиятга нисбатан белгиланган ставкалар (сумма) бўйича алоҳида-алоҳида тўлайдилар.
Бир календарь йил давомида товарлар (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми белгиланган миқдордан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдор ошган ойнинг кейинги ойидан бошлаб ягона солиқ тўлашга ўтади.
Ягона солиқ тўловининг базаси ҳисоблаб чиқарилган ялпи тушумдан белгиланган (4 фоиз) солиқ ставкаси бўйича ҳисоблаб чиқарилади ва ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар тўловни амалга оширади.
Якка тартибдаги тадбиркор амалдаги қонунчиликка асосан чакана савдо, маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги жами 84 та фаолият билан шуғулланишлари ҳамда:
- чакана савдо фаолиятида бир нафаргача;
- маиший хизмат кўрсатиш фаолиятиларида уч нафаргача;
- фаолиятнинг бошқа турларида икки нафаргача ходимни ёллаб ишлатиш ҳуқуқига эга.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 850-сон қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган “Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати”да кўрсатилган 14 та фаолият турига ўзгартиришлар киритилди ва битта фаолият тури чиқариб ташланди.Хусусан:
- қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини сотиш;
- алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш;
- ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хомашёни қадоқлашва улгуржи сотиш;
- транспорт воситаларини ювиш, салонни тозалаш ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчилар;
четдан тижорат мақсадида бир ойда 5000 АҚШ долларидан кўп товар олиб келувчилар (импортёрлар) 2019 йилнинг 1 январидан юридик шахс сифатида қайта рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.