Девор Салавкийлар давлатининг шимолий чегараларини ҳимоя қилган.
Археологик тадқиқотлар натижасида эрамиздан аввалги III асрга мансуб қадимги Бақтриянинг шимолий чегараларида кўчманчилар ҳужумидан ҳимояланиш учун чегараларни тўсиб турувчи ягона мудофаа иншоотлари тизими бўлганлиги аниқланди.
Тадқиқотлар Россия Фанлар академияси Археология институти ва Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти ходимларининг ҳамкорлигида олиб борилган.
Бақтрия – замонавий Тожикистон, Ўзбекистон ва Афғонистоннинг чегарадош ҳудудларидаги тарихий вилоят. Афғонистон шимолидаги Бақтра шаҳри бу давлатнинг пойтахти бўлган.
Россия ва ўзбекистонлик мутахассислар Узундара қалъасини ўрганиш жараёнида у улкан мудофаа тизимининг бир қисми бўлганлигини исботлади. Узундара қалъаси Бақтрия ҳудудида бўлиб, ўша даврда вилоят Салавкийлар давлати таркибида бўлган. Салавкийлар давлати Александр Македонский вафотидан кейин тузилган.
2018 йилги қазишма ишлари натижасида олимлар қалъанинг ички қўрғонини тўлиқ очишди ва унинг батафсил архитектура режасини тузишди. Қалъанинг қурилиши, ҳаёти ҳақида гувоҳлик қилувчи бой археологик материаллар топишган. Шунингдек, ҳужум оқибатида қалъанинг қулаганлигидан дарак берувчи материаллар олишган.
“Биз ноёб намуна олдик, бунинг устига бу биринчи ва ҳозирда Салавкийлар илк даврининг шарқий Эллин қалъасининг ягона намунасидир. Янги маълумотлар Узундара қалъаси ягона мудофаа иншоотлари тизимига кирганини тасдиқлашга имкон беради”, деган экспедиция раҳбари Нигора Двуреченская.
Олимларнинг 2018 йилда тўплаган маълумотлари тоғлар табиий чегара вазифасини ўтагани, улар орасидаги йўллар эса бир-бири билан ягона тизимга боғланган қалъалар орқали назорат қилинганлигини исботлайди. Экспедиция иштирокчилари бу тизимни шартли равишда “Буюк Бақтрия девори” деб аташмоқда.
Девор Салавкийлар давлатини шимолдаги кўчманчи сак ва юечжи қабилалари ҳужумидан ҳимоя қилган. Бу тизимга кирувчи деворлар 100 метрдан 3000 метргача узунликда бўлган. Деворлар қуришидаги материал, ҳажм ва тошга ишлов бериш усулининг айни бир хиллиги булар бари бир мудофаа тизимига оидлигидан далолат берган.
Археологлар тахминига кўра, Узундара қалъасида юнон-македон горнизони жойлашган. Улар қалъадан туриб, Салавкийлар давлатининг шимолий чегараларини ҳимоя қилган ва ҳужум бўлган вақтда машъала ёқиб, белги берган. Археологлар олган намуналар қалъа бор йўғи 150 йил мавжуд бўлганидан далолат берган.

Суннатилла Абдуллаев