Қиз ўз отасининг танасини майдалаб, ҳожатхонага оқизиб юборади.
Хабарда келтирилишича, “Дастлаб, отасининг овқатига 40 дона дори қўшиб едиради. Орадан бир оз вақт ўтгандан кейин, отасининг ўлмаганини кўриб, қиз ўқлоғ билан отасининг бошига бир неча марта уради. Ўқлоғи ҳам синганидан кейин, това билан ура бошлайди ва охирида сочиқ билан бўғиб ўлдиради”.
Кейин, икки кун давомида қиз ўз отасининг танасини майдалайди. Майдаланган тананинг бир қисмини ҳожатхонага оқизади, қолган бир қисмини эса Махачқалъадаги қабристонга олиб бориб кўмади.
Ҳозирги вақтда, қиз устидан жиноий иш очилиб, у қотилликда айбловчи хулоса билан судга чиқарилган.