...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокурор Муродов Корея Адлия вазири билан учрашди


09:45, 16.01.2019 Жамият
 1 991

Корея Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов 15 январь куни Корея Республикаси адлия вазири Пак Сан бошчилигидаги делегация билан учрашди.
 
Бош прокурор Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Меҳмонларга қонунчилик тизимидаги янгиликлар, хусусан, бу жараёнда прокуратура органларининг иштироки ҳақида маълумот берилди.
 
Учрашувда Ўзбекистонда соҳа учун замонавий кадрлар тайёрлаш жараёнига кореялик мутахассисларни жалб қилиш, прокуратура тизимида дастурий таъминот ва замонавий ахборот-коммуникацияларини жорий этиш масалалари муҳокама этилди. Жиноятчиликка қарши курашишда инсон ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича конструктив ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди. Иқтисодий жиноятларни тергов қилиш, ҳамкорликда коррупция ҳолатларини аниқлаш ва унга қарши курашиш мавзуларида ўқув тренинглар ўтказиш зарурлиги қайд этилди.
 
Корея Республикаси Адлия вазири мамлакатлар адлия ва ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда мунтазам маслаҳатлашувларни олиб бориш учун барча имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
 
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Корея Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. 
 

Теглар:Отабек Муродов Ўзбекистон-Корея Пак Сан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар