...
МЕНЮ
ONLINE TV

Отабек Муродов қозоғистонлик ҳамкасби билан нималарни муҳокама қилди?


16:02, 05.12.2018 Олам
 3 053

Маслаҳатлашув вақтида асосий диққат эътибор террорчилик ва диний экстремизм муаммоларига қаратилган.

Остона шаҳрида Козоғистон Республикаси Бош прокурори Кайрат Кожамжаров Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов билан учрашди.
 
Қозоғистон Бош прокуротураси маълум қилишича, томонлар халқаро шартномалар доирасида шакллантирилган ўзаро муносабатларни ижобий баҳолаган. Бош прокурорлар жиноий-ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорлик, шу жумладан жиноятчиларни экстрадиция қилиш ҳамда жиноий йўл билан топилган даромадлар ва судланганларни қайтариш масалаларини муҳокама қилишган.
 
Маслаҳатлашув вақтида асосий диққат эътибор террорчилик ва диний экстремизм муаммоларига қаратилган.
 
“ЎЗбекистон халқаро ҳамкорлик масалаларида бизнинг асосий шеригимиз. Ҳар йили ўнлаб жиноятчилар экстрадиция қилинади, жиноий ишлар бўйича керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади”, деб таъкидлаган Кайрат Кожамжаров.
 
Унинг сўзларига кўра, сўнгги 2 йилда Ўзбекистондан 5 нафар шахс, Қозоғистондан эса 127 нафар фуқаро экстрадиция қилинган. Кейинчалик тақиб қилиниши учун ўзбек томонга 10 та жиноий иш берилган.
 
Учрашув якунида Кожамжаров ҳамкасбини келаётган давлат байрами – Ўзбекистоннинг Конституция куни билан табриклаган ва тинч ва барқарорлик тилаган.
 
Ўз навбатида Отабек Муродов идоралараро юзага келган ҳамкорликни ижобий баҳолаган ва келажакда уни ривожлантиришга тайёрлигини билдирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Қозоғистон Бош прокуратура Отабек Муродов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!