Тергов жараёнида амалга оширилган тафтиш натижасида ноқонуний хатти-харакатлар тўғрисидаги бирламчи маълумотлар ўз тасдиғини топган.
Таъкидланишича, Нурхон Нафасов ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов жараёнида амалга оширилган тафтиш натижасида ноқонуний хатти-харакатлар тўғрисидаги бирламчи маълумотлар ўз тасдиғини топган.
Ҳусусан, Нурхон Нафасовнинг федерация раиси лавозимига тайинланган кун – 2018 йил 16 майдан бошлаб октябрь ойигача 125 миллион 557 минг сўмлик пул маблағини белгиланган тарзда (терма жамоа аъзолари, уларни мусобақаларга тайёрлаш ҳаражатлари) сарфлаш ўрнига, уларни мақсадсиз ва ортиқча ишлатганлиги, товламачилик ва ҳужжатларни қалбакилаштиришга йўл қўйилганлиги, спортчилардан бадал пулларини йиғиб олиб, федерация ғазнасига кирим қилинмаганлиги аниқланди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.