КамАз ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.
Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ массивида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар берган эдик. ЙТҲда КамАз ВАЗ-2107 устига ағдарилгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ЙТҲ ҳақида хабар берди.
ИИББнинг қайд этишича, ЙТҲ бугун, 23 январь куни соат тахминан 13:00 да Яшнобод туманидаги “Водий” кафеси олдида юз берган. КамАз бошқарувида 28 ёшли Салоҳиддин Ю. бўлган. У олдида кетаётган автомобилни қувиб ўтишга ҳаракат қилиб, бошқарувни йўқотган ва КамАз йўл четидаги “Жигули”га урилган ва ағдарилган. КамАзга юкланган қопдаги шакарлар атрофга сочилиб кетган.
ЙТҲ натижасида ҳеч ким жабрланмаган. “Жигули”да ҳеч ким бўлмаган. КамАз ҳайдовчиси эса соғ-омон ва жабрланмаган.

Суннатилла Абдуллаев