...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дориларни рецептсиз сотганларни жаримага тортиш таклиф қилинди


17:38, 23.01.2019 Жамият
 2 937

Жарима рецепт бўйича бериладиган дориларнинг рецептсиз савдосигагина тегишли.

Рецепт бўйича бериладиган дориларни рецептсиз сотганлик учун жаримага тортиш таклиф қилинди. Қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган, деб хабар бермоқда “Norma”.
 
Лойиҳада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси еттинчи қисмига тегишли тузатишларни киритиш назарда тутилган.
 
Ушбу норма диспозициясига яна иккита ҳуқуқбузарликни киритиш таклиф қилинмоқда:
 
  • рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини беморга рецепт расмийлаштирмай тайинлаганлик;
 
  • рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини дорихоналарда рецептсиз сотганлик.
 
Тегишинча, бу фуқароларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз, Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати мавжуд. Рўйхат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар йили янгилаб борилади. Айни пайтда унда 188 та монопрепарат ва 1085 та мажмуавий препарат бор. Ушбу рўйхатда қайд этилмаган барча дори воситаларини дорихоналар фақат рецепт (фармацевтика соҳасида маълумотга эга бўлган мутахассисга доривор препаратни тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда уни қўллаш усули ҳақида шифокор берган ёзма кўрсатма, таҳр.) бўйича сотишлари керак.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:дори воситалари Рецепт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар