...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёш ва иқтидорли кадрларни НДЛУ аспирантурасида ўқишига имкон яратилади


17:00, 23.01.2019 Жамият
 2 899

Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти марказини ташкил этиш таклифи қўллаб қувватланди.

Нижегород давлат лингвистика ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетлари ректорлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар давомида Нижний Новгород шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти марказини ташкил этишга келишилди
 
Жорий йилнинг 21 январь куни Нижегород давлат лингвистика университети (НДЛУ) ректори Борис Жигалов ҳамда НДЛУ касбга йўналтириш маркази раҳбари, сиёсатшунослик фанлари номзоди Колобова Светлана Анатолевна ташриф буюрган.


 
Ташриф чоғида ТошДЎТАУ ректори Шуҳрат Сирожиддинов ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, амалий ишлар салмоғини янада ошириш ва келгуси ўқув йилидан бошлаб туризм, таржима, халқ дипломатияси, социология соҳалари бўйича магистратура ва бакалавриатура йўналишларини ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар билдирган.
 
Нижний Новгород шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти марказини ташкил этиш таклифи меҳмонлар томонидан қўллаб қувватланган. Ёш ва
иқтидорли кадрларни НДЛУ аспирантурасида ўқишлари учун имкон яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам ижобий ҳал этилган.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Нижний Новгород Шуҳрат Сирожиддинов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар