Сузиш ҳавзасига сакраган келинчак қайтиб чиқдию хушидан кетди
Нижний Новгород шаҳрида истиқомат қилувчи 21 ёшли Анастасия Пропадеева Қозон шаҳридаги акварапаркдаги аттракционда учаётиб вафот этди. Унинг турмушга чиққанига эндигина 10 кун бўлганди.
14 октябрь куни турмушга чиққан Анастасия Пропадеева турмуш ўртоғи билан тўй саёҳати учун Татаристонга келган. Жуфтлик аквапаркка сайр учун борган. Парк ҳудудидаги “Бочка” номли бассейн-аттракционда учиш вақтида эса Анастасиянинг тоби қочган.
“У сувга сакради. Ўзи сузиб бассейн четига келди. Ҳеч қаерга урилмади, йиқилмади. Жараённи кузатув камералари орқали ҳам кўриш мумкин”, дейди аквапарк ходими.
Анастасия бассейннинг четига мустақил сузиб келган, бироқ сув ҳавзасидан чиқишга қийналган. Инструкторлар унга ёрдам таклиф қилишган, аҳволини сўрашган. Аёл ҳаммаси яхши эканини айтган, бироқ саноқли сониялардан сўнг ранги оқариб, хушидан кетган.
Шифкорларнинг Анастасияни жонлантиришга уринишлари бесамар кечган ва у вафот этган. Ўлим сабаби ҳозирча номаълум.
Маълумот учун, аквапаркка уюштирилган тўй саёҳати Анастасияга куёв томонидан қилинган совғанинг бир қисми эди. Икки ёшнинг олдинда яна қатор ниятлари бор эди.
Анастасия 1 октябрь куни эндигина 21 ёшни қарши олганди. “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида у келин кўйлакда тушган суратини илова қилиб, сурат остига “Шу билан тамом. Микрооила”, дея изоҳ қолдирганди.

Умида Якубова