...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдан Россияга доимий автобус қатнови йўлга қўйилди


15:44, 14.09.2018 Жамият
 4 916

Йўналишнинг масофаси 3000 км., қатновга сарфланадиган умумий вақт 61 соат.

Бугун, 14 сентябрь куни Тошкентдан Россиянинг Нижиний Новгород шаҳрига тўғридан-тўғри автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Автомобиль транспорти агентлиги хабар берди.
 
Ушбу йўналишда Ўзбекистон томондан ташувчи UzKaz avto trans МЧЖ шаклидаги қўшма корхона, Россия томонидан эса ташувчи “Панюшкин С.Ю.” ЯТТ хизмат кўрсатади.  Йўловчилар бугунги кунда энг замонавий ва бир қатор қулайликларга эга бўлган Van Hool русумли автобусларда ўз манзилларига етказади.
 
Йўналишнинг масофаси 3000 км., қатновга сарфланадиган умумий вақт 61 соат, йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Тошкентдан Нижний Новгородгача - 500 минг сўм. Нижний Новгороддан Тошкентгача эса – 6 минг рубл қилиб белгиланди.
 
Йўналиш “Ғишт кўприк” (Ўзбекистон), “Жибек Жоли”,  “Жайсан” (Қозоғистон), “Сагарчин” (Россия) назорат ўтказиш масканлари орқали амалга оширилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент-Нижний Новгород автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар