...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусободдаги автобус саройида йирик ёнғин содир бўлди


20:02, 15.12.2018 Жамият
 9 516

Воқеа жойига Тошкент шаҳар гарнизонидан 6 та асосий ва 2 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари йўналтирилган

Бугун, 15 декабрь куни Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчаси 7-уйда жойлашган 8-сонли Автосаройда ёнғин содир бўлди.
 
Ёнғин ҳақидаги хабар Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг Куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига соат 13:32 да келиб тушган.
 
Воқеа жойига Тошкент шаҳар гарнизонидан 6 та асосий ва 2 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари йўналтирилган. Воқеа жойига ёнғин ўчириш автомобиллари соат 13 дан 41 дақиқа ўтганда етиб борган вақтида автосарой автомобилларининг кузов қисмини таъмирлаш боксининг ички қисми очиқ аланга билан ёнаётганлиги ва у ердан қора тутут чиқаётганлиги аниқланган.
 
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:01 да қуршаб олиниб, соат 14:08 да тўлиқ бартараф этилган.
 
Ёнғин оқибатида автомобилларнинг кузов қисмини таъмирлаш боксининг 50 кв.метр майдонда ички ва том қисми ҳамда ичидаги 1 та МАN”ва 1 та Мercedes benz русумли автобусларнинг салон ва кузов қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Тахминларга кўра ёнғинга Мercedes benz русумли автобусга техник хизмат кўрсатиш учун пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши бўлган.
 
Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан автомобилларнинг кузов қисмини таъмирлаш боксининг 800 кв.метр майдони ҳамда таъмирлаш боксида бўлган ISUZU русумли юк автомобили ва Damas русумли автомобили сақлаб қолинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Юнусобод тумани Ёнғин Автобус саройи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар