Гумбурлаган овоз нафақат шаҳарда, балки айрим туманларда ҳам эшитилган.
Бу овоз нафақат шаҳарда, балки айрим туманларда ҳам эшитилган ва бундан наманганликлар ташвишга тушиб қолган.
Наманган вилоят фавқулодда вазиятлар бошақрмаси ҳолат юзасидан ЎзАга қуйидагиларни маълум қилган:
– Овоз эшитилгани рост. Биз шу заҳоти барча туманлардаги бўлинмалар, ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги, гидрометеорология, сейсмология хизматлари билан тезкор боғланиб олган маълумотлармизга кўра вилоят ҳудудида ҳеч қандай портлаш ёки табиат ҳодисаси рўй бермаган. Шунингдек, бошқарма навбатчилик қисмига ҳам фуқаролардан фавқулодда ҳолат ҳақида мурожаат келиб тушмади. Овознинг манбааси ҳозирча номаълум. Уни аниқлаш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. Сабаби аниқланса, албатта юртдошларимизга маълум қилинади, деган вилоят ФВБ бошлиғи Б.Ашуров.
Эслатиб ўтамиз, 6 декабрь куни ҳам вилоят ҳудудида шундай гумбурлаш ҳодисаси юз берган ва овоз манбаси мавҳум қолиб, ижтимоий тармоқларда анча муҳокамага сабаб бўлганди.