...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганда бир одам бир неча машина ғилдираклари остида қолди


11:27, 24.10.2018 Жамият
 11 430

Йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

Жорий йил 22 октябрь куни Наманган вилояти Поп туманида ҳайдовчи одам уриб юборган ва воқеа жойидан яширинган.
 
Воқеа туманнинг “Қўшминор” МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ҳайдовчи пиёда Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Қатортол маҳалласида яшаган 41 ёшли Эркин Эргашбоевни уриб юборган.
 
Ҳайдовчининг воқеа жойидан кетиб қолиши натижасида биринчи ёрдам кўрсатилмаган Э.Э. жароҳат олиб шу ернинг ўзида вафот этган.


 
Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, Э.Э. ҳалокатга учрагач, қоронғуда уни йўлда ётганини кўрмаган бошқа ҳайдовчилар ҳам босиб кетган.
 
Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
“Ҳурматли фуқаролар, агар кимда-ким ушбу ҳодисага гувоҳ бўлган ва номаълум автомашина ҳамда унинг ҳайдовчиси ҳақида бирор маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига бориб ёки “102” телефон рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз. Унутманг, бу билан Сиз, юртимизда қонун устуворлиги ҳамда ушбу шахс томонидан келгусида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олишга ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз”, дейилади ИИВ хабарида.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Наманган вилояти Поп тумани ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар